Сабзавотли салатлар

(baho berilmagan)

Тўғри овқатланиш — ҳозирги вақтда инсоният олдига қўйилган ўнлаб улкан масалалардан биридир. Овқатланиш мезони сифатида озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж меъёри олинади. Бунда ҳаддан ташқари тўйиш ёки аксинча, оч қолишгина эмас, балки доимо бир хил таомни истеъмол қилиш ҳам катта зарар келтиради. Бундай ҳолат овқат рациони жуда камдан-кам янгиланиши ёки турли маҳсулотлар билан бойитилмаслиги туфайли содир бўлади. Сабзавот, мева, резаворлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган кўкатлар биологик қимматга эга. Ўсимлик маҳсулотлари ёғ ва углерод алмашинувига катта таъсир кўрсатади: ёғ босишининг олдини олади ва у тана оғирлигининг барқарорлигини таъминлайди. Уйда овқатланишни шундай ташкил этиш керакки, ўсимлик маҳсулотлари қўшилмаган бирорта ҳам емиш бўлмасин. Сабзавот элементлари — хоҳ турп ёки чучук қалампир, хоҳ бодринг ёки помидор, кўкпиёз бўлаклари, укроп ёки петрушка шохчалари — бутерброд, салат, ичимликлар ёки бошқа таомларда бўлиши зарур. Қичитқи ўт, себарга, ялпиз ва бошқа ёввойи ҳолда ўсадиган кўкатларни таомга қўшиш бутунлай унутиб юборилган. Ушбу китоб дастурхонингиздаги таомлар хилини кўпайтиришга ёрдам беради. Унда дунё халқлари ошхонасида тайёрланадиган салатларларнинг рецептлари жамланган.


"DAVR PRESS" NMU

1000 so‘m

comments powered by Disqus