Тортлар

(baho berilmagan)

Байрам, тантана, меҳмондорчилик дастурхонларида бир, икки, кўп қаватли, шаклли, устига крем сурилган, хушбўй массалиқлар билан безатилган, турли тасвир ва гуллар сурати туширилган, ҳатто ранг-баранг катта-кичик тортларни кўриб кўзимиз қувнайди, мазасидан-ку дилимиз яйрайди, бошимизни сарак-сарак қилганча маза қилиб тановул қиламиз. Шундай вақтда ошхонага кириб торт пишириш ўзимизнинг ҳам қўлимиздан келишини исбот қилмоқчи бўламиз. Тўғри, торт пишириш ҳамманинг ҳам қўлидан келади. Ахир масаллиқларни идишга солиб аралаштириш ва қолипга қуйиб, оловга қўйишдан осони борми?! Шундай бўлсада, торт пишириш жараёнида энг муҳим нарсага — жараёнда амал қилиниши керак бўлган қоидаларга, ўлчовни тўғри олишга, тортларга чиройли безак беришга эътибор қаратиш керак бўлади. Қўлингиздаги мазкур «ТОРТЛАР» китоби бу борада сизга яқиндан ёрдам беради. Китобга тортлар, турли хил кремлар, безатиш ишларига доир амалий маслаҳат ва кўрсатмалар киритилган. Китоб кенг оммага мўлжалланган.


"DAVR PRESS" NMU

4000 so‘m

comments powered by Disqus