Буюк саёҳатчилар

(baho berilmagan)

«Буюк шахслар ҳаётидан» туркуми остида чоп этилаётган навбатдаги китоб саёҳатчилар мавзусига бағишланди. Мазкур китобда география, картография фани, шунингдек, инсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшган Христофор Колумб, Америго Веспуччи, Васко да Гама, Марко Поло, Моусон Дуглас ҳақида ҳикоя қилинади. Улар орасида шафқатсизларча қароқчилик ишлари билан шуғулланган­лар ҳам бор. Лекин бу «қароқчи-денгизчи-саёҳатчилар» борган ерларнинг табиати, иқлим шароити, аҳолиси ҳақи­да аниқ маълумотлар қолдирганларки, дунё харитасининг тузилишида ушбу маълумотлар асқотган. Бундан ташқари, сирли ҳисобланган сув ости дунёсини ўрганишда кўп хизмат қилган Жак-Ив Кусто ва унинг издошлари ҳаёти, илмий тадқиқотлари ҳақида ҳам сўз боради. Китоб кенг оммага мўлжалланган.


"DAVR PRESS" NMU

1200 so‘m

comments powered by Disqus