Асал — саломатлик манбаи

(baho berilmagan)

Инсониятга асал туҳфа этувчи асаларилар ҳақида кўп нарса биладигандаймиз. Аслида-чи, уларнинг мавсумий фаолияти, яъни ўсимликлар гулидаги нектардан шира йиғишию уни қайта ишлаб, асал тайёрлаши тўғрисидаги маълумот билан чекланамиз, холос. Асал тотганда унинг қайси чаманнинг гулидан йиғилганини билмаймиз. Қарангки, асалариларнинг ҳаёти худди ҳарбийларникидек қатъий қоидалар асосида кечар, шароитга кўра иш тутар ва бу билан «ақлли» жонивор эканликларини исботлар экан. Асалари фаолияти натижаси бўлган асал эса замонлар оша ниҳоятда қимматли табиий неъмат сифатида қадрланиб келинади. Асал қадим замонлардан бери ҳозирги кунимизга қадар турли касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашда қўлланилади. Унинг шифобахш хусусиятлари ўрганилган ва бу жараён айни пайтда ҳам давом этмоқда. «Асал — саломатлик манбаи» номли мазкур рисолага ана шу ўрганишлар натижаси, яъни асалдан фойдаланишнинг қадимий усуллари, шунингдек, табобат соҳасидаги янгиликлар киритилди. Унда шамоллаш, юрак-қон томири, оғиз бўшлиғи, анемия, овқат ҳазм қилиш тизими, жигар ва ўт пуфаги касалликлари, асаб тизими, тери, кўз, ўсимта, нафас олиш тизими, аёллар касалликларини даволашда аришунослик маҳсулотлари бўлмиш бачадон сути, асалари елими (прополис), гул чанги ва асалари заҳрини қай тариқа қўллаш йўллари кўрсатилган. Шунингдек, беморнинг ҳолатига, ёшига, касаллик турига қараб қайси асалдан қай тариқа даво усулларини қўллаш йўллари ҳам батафсил айтиб ўтилган.


"DAVR PRESS" NMU

1200 so‘m

comments powered by Disqus